Факултет янгиликлари

Талабаларга байрам дастурхони Талабаларга байрам дастурхони
12 январь куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори Ў. Умурзаков ва институт касаба уюшмасининг раиси Ф. Ирисовларнинг ташаббуси билан институт талабалар турар жойларида янги йил байрам дастурхони ташкил этилди. Талабаларга байрам муносабати билан ош тарқатилди.
Ҳарбийларга бағишланган тадбирда Ҳарбийларга бағишланган тадбирда
«Ер ресурсларини бошқариш» факультети профессор ўқитувчлари 14 январь - Ватан ҳимоячилар куни муносабати билан уюштирилган таббирда иштирок этишди.
Маърифатга туташ умр Маърифатга туташ умр
«Ер ресурсларини бошқариш» факультетида анча йиллардан бери хизмат қилиб келаётган Республикамизга минглаб шогирдлар етказган Муқимов Абдуғани устознинг 60 ёшга кирганлиги муносабати билан табрик дастурхони ташкил этилди.
“Интеллектуал-2018” танлови “Интеллектуал-2018” танлови
“Интеллектуал-2018” танлови 2018 йилнинг 15 декабрида ўтказилди. Танловда куйидаги номинациялар бўйича талабалар қатнашишди ва ғолибликни қўлга киритишди...
​Ибратли кенгаш ​Ибратли кенгаш
25 январда "Ер ресурсларини бошқариш" факультетининг 3-босқич талабалари, ЕРБ факультетининг декани доц. Ш. Нарбаев, "Ердан фойдаланиш" кафедраси мудири доц. А. Бобожонов ва кафедралар ўқитувчилари билан   биргаликда "Қариндошлар орасидаги никоҳларни салбий таъсири" мавзусида  умумий йиғилиш бўлиб ўтди.
Мангулик муҳри Мангулик муҳри
2019-йил 30-январь куни «Ер ресурсларини бошқариш» факультети 1-босқич 5-гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийи С. Шарипов бошчилигида Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюришди.
Ватанни севиш иймондандир Ватанни севиш иймондандир
1-февраль куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти «Ер ресурсларин бошқариш» факультети, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида оммавий ахборот воситалари ҳамда жамоатчилиги вакиллари билан ҳамкорликда «Ватанпарварлик – олий фазилат» мавзусида маънавий-марифий тадбир бўлиб ўтди.
Конвенция лойиҳасининг тарғиботи Конвенция лойиҳасининг тарғиботи
“Ер ресурсларини бошқариш” факультети маърузалар залида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар ўртасида БМТнинг “Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида” ги конвенция лойиҳаси тарғиботига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Беғубор баҳорнинг биринчи кунида Беғубор баҳорнинг биринчи кунида
1 - март Ўзбек халқининг севимли адибаси, Ўзбекистон халқ шоири Зулфияхоним таваллуд топган куни муносабати билан институтимиз талаба қизлари ва факультетлар хотин-қизлар кенгаши раислари Адиблар хиёбонига ташриф буюришдилар. У ерда Шоира Зулфияхонимни эслаб, Зулфияхоним ҳайкали пойига гуллар қўйишдилар.
Байрамингиз муборак! Байрамингиз муборак!
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти эрта тонгдан институтимиз ёшлар иттифоқи Бошланғич ташкилоти томонидан 8 март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан институтимизнинг барча аёл ва дилбар қизларимизни байрам табриги сифатида кутиб олишди.
Илм натижалари Илм натижалари
ТИҚХММИ «Ер ресурсларини бошқариш» факультети 3 курс талабаларига 2018-2019 ўқув йили кузги даврасида ўзининг намунали хулқи ҳамда фанларни ўз вақтида ўзлаштирган талабаларга институтимиз ректори номидан факультет декани Ш.Нарбаев ва гуруҳ раҳбари Ў. Исломовлар томонидан талабаларга ташаккурномалар топширилди.
Билимлар беллашуви Билимлар беллашуви
Жорий йилнинг 25 март куни АЛ-312 хонасида “Ер ресурсларини бошқариш» факультети талабалари ўртасида “Картография” бўйича фан олимпиадасининг 1-босқичи бўлиб ўтди.
Маҳорат дарсида Маҳорат дарсида
Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан 27 март куни «Юқори даражадаги амалиёт» семинари ташкиллаштирилди.
Соҳадаги замонавий муаммолар Соҳадаги замонавий муаммолар
Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммоларини ечиш мақсадида илмий-услубий ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ҳамда кадрларни таёрлаш борасида ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий изланишларини қўллаб -қувватлаш мақсадида институтимизда 28-29 - март кунлари илмий-амалий анжумани бўлиб ўтмоқда.
УСТОЗ ЭЪЗОЗИ УСТОЗ ЭЪЗОЗИ
2 - апрелида кўп йиллар мобайнида Республикамиз халқ хўжалигига минглаб шогирдлар тайёрлаб берган «Геодезия ва геоинформатика» кафедраси катта ўқитувчиси устоз Ражапбоев Мақсуднинг таваллуд топган кунлари муносабати билан институтимиз ректори номидан ва факултемиз декани ва талабалари чиндилдан табриклашди.  
Оила, маҳалла, таълимгоҳ ҳамжиҳатлиги Оила, маҳалла, таълимгоҳ ҳамжиҳатлиги
“Ер ресурсларини бошқариш” факультетининг профессор-ўқитувчилари, жумладан, А.Бобожонов, И.Мусаев, А.Жуманов факультет декани Ш.Нарбаев ҳамда ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова ташаббуси билан “Мустақиллик” маҳалласи ҳамкорликда “Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик фуқаролар ҳамжиҳатлигининг асоси” мавзусида  давра суҳбати бўлиб ўтди.
Радикализм, миссионерлик ва прозелитизм таҳдиди Радикализм, миссионерлик ва прозелитизм таҳдиди
"Ер ресурсларини бошқариш" факультетида “Биз радикализм, миссионерлик ва прозелитизмга қаршимиз” мавзусида профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар ўртасида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ҳамкорлик самаралари Ҳамкорлик самаралари
"Ер ресурсларини бошқариш" факультетининг профессор-ўқитувчилари, жумладан  А.Бобожонов, С.Шарипов, Н.Миржалолов  факультет декани Ш.Нарбаев, ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова ташаббуси билан Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги 320-мактабга ташриф буюришди.
Мазмундор очиқ дарс Мазмундор очиқ дарс
“Геодезия ва геоинформатика” фанидан “Геодезия ва геоинформатика” кафедраси катта ўқитувчиси Мухитдинов Жамолитдин  Камолитдинович раҳбарлигида "Гидромелиорация" факултетининг 107-гуруҳ талабалари учун очиқ дарс ташкил этилди.